Корея – Ўзбекистон: маданий мерос тарғиботи – туризм ва ҳамкорлик асоси
Жорий йилнинг 30 апрель куни Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари ва Корея ривожланиш институти (KDI) ҳамкорлигида «Кореяда Ўзбекистон куни» мавзусида маданий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир c шаҳридаги Ҳонгреонг илмий мажмуаси(«Hongreung Knowledge Complex»)да ўтказилган бўлиб, унда айни вақтда Кореяда стажировка ўтаётган Давлат бошқаруви академияси тингловчилари, Корея ривожланиш институти ходимлари ва тадқиқотчилари иштирок этди.
Дастлаб кореяликлар Ўзбекистоннинг бой тарихи, қадимий шаҳарлари, туризм имкониятлари, мазкур йўналишда амалга оширилган ислоҳотлар билан таништирилди. Сўнг юртимизнинг моддий-маданий мероси бўлган ҳунармандчилик буюмлари ва миллий кийимлар кўргазмаси ўтказилди.
Тадбир сўнгида икки давлат вакиллари биргаликда Хоразм лазгисига рақсга тушгани кореяликларнинг Ўзбекистон маданиятига қизиқишини янада орттирди.
Ўзбекистонда етиштирилган мевалар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди ва улар келажакда юртимизда меҳмон бўлиш истагини билдиришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter