Шавкат Мирзиёев Юн Сок Ёлга таъзия йўллади
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри марказида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
Аввалроқ ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 151 кишига етганини маълум қилинганди. Қурбонлар орасида ўзбекистонлик ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиага Сеулнинг Итхевон кўчасида Хеллоуин байрамини нишонлаш чоғида юз берган тиқилинч сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter