Конго ДР суди давлат тўнтаришига уринган 37 кишини ўлимга ҳукм қилди
Конго Демократик Республикаси суди 37 кишини (2 нафари америкалик) давлат тўнтаришига уринганликда айбдор деб топиб, ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда ушбу мамлакатнинг Actualité нашри хабар берди.
Мақолада ёзилишича, жорий йилнинг май ойида Конго ДРда давлат тўнтаришига уриниш бўлган. Шу иш бўйича терговга жалб қилинган 13 киши аввалроқ оқланган эди.
Хабарда айтилишича, давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган исёнчилар етакчиси ва Миллат саройига бостириб киришга бош-қош бўлган Кристиан Маланга ҳукумат армияси ҳарбийлари томонидан йўқ қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter