Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Концертдаги фожиа (видео)

Концертдаги фожиа (видео)

Фото: «123ru.net»

AҚШнинг Техас штатида рэпер Трэвис Скоттнинг концертида юз берган тиқилинч қурбонлари сони 9 нафар етди. Бу ҳақда қурбон бўлганларнинг яқинларига таяниб маҳаллий KTRK телевидениеси хабар берган.

5 ноябрь куни 50 мингга яқин киши иштирок этган Astroworld Festival фестивалининг икки кунлик мусиқа фестивали очилиши чоғида тиқилинч юз берди. Техас расмийлари аввалроқ 14 ёшдан 27 ёшгача бўлган саккиз киши ҳалок бўлгани, бир неча ўнлаб одамлар жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди. Шифохонага ётқизилганлар орасида болалар ҳам бор.

«Оила адвокати пайшанба куни у (жабрланувчи – таҳр.) оғир жароҳатлар туфайли кечаси вафот этганини маълум қилди», — дейилади телеканал хабарида.

Телеканал маълумотларига кўра, марҳумнинг исми Бхарти Шаҳани бўлиб, у 22 ёшда эди. Жабрланувчи оиласининг маълум қилишича, ўлимигача у ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратида бўлган. Шифохонага ётқизилганидан кўп ўтмай, унинг мия фаолияти тўхтаган.

Fox News телеканалининг Трэвис Скотт баёнотига таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилалари электрон почта орқали шахсан рэппер вакилларидан ёрдам сўрашлари мумкин.

Astroworld Festival – Техаснинг Хьюстон шаҳрида Трэвис Скотт томонидан ташкил этилган йиллик мусиқа фестивали. Биринчи фестиваль 2018 йилда бўлиб ўтган. Бу йил фестивал 5-6 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо фожиадан сўнг тадбирнинг иккинчи куни бекор қилинди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг