Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комилжон Тўхтаев дисквалификация қилинди

Комилжон Тўхтаев дисквалификация қилинди

Бугун Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларида ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларида иштирок этди.

Қишки Олимпиаданинг мамлакатимиз номидан қатнашган ягона иштирокчиси слалом дастуридаги чиқиши техник хато сабабли ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмади.

Қоидага кўра, спортчилар трасса бўйлаб ҳаракат давомида ҳар бир дарвозани босиб ўтишлари лозим. Ҳамюртимиз марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди ва бунинг натижасида дисквалификация қилинди.

Шу билан спортчимизнинг Пекин-2022даги иштироки эрта якунланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз аввалги машқда 29-поғонани банд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг