Кўксарой қароргоҳида Туркия президенти тантанали кутиб олинди (фото)
Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентларини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтдилар.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter