Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коинотдан ой ботиши қандай кўринади?

Коинотдан ой ботиши қандай кўринади?

Фото:«Hurriyet»

Россиялик космонавт Олег Артемев Халқаро космик станциядан ойнинг ботишини тасвирга олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Дунёнинг уфқ чизиқларида секин-асталик билан мовий рангда ботаётган ойни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган космонавт табиат мухлисларининг олқишларига сазовор бўлди.

Аввал ҳам россиялик космонавт Кипрни коинотдан тасвирга олган эди.

«Кипр – кичкина давлат. Лекин у Ўрта денгиздаги учинчи катта орол. Коинотдан бу орол ажойиб кўринади», – деган эди Олег Артемев.    

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг