Кобулда яна портлаш бўлди
Бугун, 20 апрель куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида миналаштирилган автомашина портлатилган. Бу ҳақда афғон матбуот хабар тарқатган.
Манба хабарига кўра, толибларнинг пикапи нишон бўлган. Портлаш Қандаҳор бозори олдида амалга оширилган. Ҳозирча 3 киши жабрлангани айтилган.
«Толибон» ҳаракати портлаш ва ундан жабрланганлар ҳақида расмий изоҳ берганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 апрель куни Кобулдаги бир неча мактабда йирик портлашлар кузатилган ва оқибатда ўнлаб одам ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter