Кобулда ҳам Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу савдо уйи 570 кв.м майдонда жойлашган бўлиб, шоурум ҳамда 500 кв.м майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан иборат.
Тадбиркорларга маҳсулотларини қулай шартлар асосида жойлаштириш ҳамда маҳаллий компаниялар билан бевосита музокаралар олиб бориш имкониятлари берилади.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида фармацевтика, электротехника ва қурилиш материаллари учун доимий фаолият юритувчи Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter