Кобулда рус вертолётини шипшийдом қилиб кетишди
Кобул шаҳрида номаълум шахслар Россияга тегишли Ми-8МТВ вертолётида ўғрилик содир этишган. Бу ҳақда рус матбуот хабар бермоқда.
Ўғрилар ҳаво кемасидан қўлларига нима илинса, олиб чиқиб кетишган: ҳужжатлар, олов ўчиргич, ҳалокат болтаси, зирҳли камзуллар, кислород ниқоблари, рация ва ходимларга мўлжалланган ёстиқча.
Айтилишича, вертолёт БМТ томонидан рўйхатга олинган ва Сомалига бириктирилган. 2020 йилдан Ми-8МТВ вертолёти Utair компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter