КЖЧ. Бугун «Флуминенсе» – «Боруссия Д» ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги ўйинлардан бирини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.
Бразилиянинг «Флуминенсе» ва Германиянинг «Боруссия Дортмунд» клублари ўртасидаги F гуруҳи 1-тури баҳсини бошқариш Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилган. Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдамлашади.
Ушбу баҳс 17 июн куни АҚШнинг Ню-Жерси шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 12:00 да, Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter