Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧ мукофот пулларини эълон қилди

ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧ мукофот пулларини эълон қилди

Фото: ФИФА

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мукофот пулларини расман эълон қилди.

Жами мукофот жамғармаси — 1 миллиард доллар, 32 жамоа ўртасида тақсимланади.

Жамоалар 525 млн долларни фақат иштироки учун олади:

  • Европа клублари — 12,81 млн.дан 38,19 млн долларгача (рейтингига қараб)
  • Жанубий Америка клублари — 15,21 млн доллардан
  • Осиё, Африка ва КОНКАКАФ клублари — 9,55 млн доллардан
  • Океания клублари — 3,58 млн доллардан

Қолган $475 млн натижаларга қараб тақсимланади:

  • $1 млн — гуруҳ босқичидаги дуранг
  • $2 млн — гуруҳ босқичидаги ғалаба
  • + $7,5 млн — 1/8 финал йўлланмаси
  • + $13,125 млн — 1/4 финал йўлланмаси
  • + $ 21 млн — 1/2 финал йўлланмаси
  • + $ 30 млн — финал йўлланмаси
  • + $ 40 млн — турнир ғолиби

Шу тариқа, ғолиб жамоа бир ойда тахминан $150 млн ишлаши мумкин, бу Чемпионлар лигасида 9 ойда топиладиган пулдан кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг