Китобда лойиҳа қиймати 48 миллиард сўмлик янги IT-мактаби очилди
Китоб тумани марказида «Иқтидор IT-академияси» номли мактаб фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда бир гуруҳ туман фаоллари иштирок этди. Анъанага мувофиқ, даставвал рамзий қизил тасма кесилди ва шундан сўнг меҳмонлар маскандаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Маълум қилинишича, мазкур таълим муассасаси давлат хусусий шерикчилик асосида китоблик таниқли IT мутахассиси, ҳозирги кунда ўзининг мазкур йўналишда нуфузли компаниясига эга бўлган Алишер Тожиев томонидан ташкил этилмоқда. Лойиҳанинг 1-босқичида 150 нафар ўқувчиларни дастурлаш бўйича ўқитиш режалаштирилган ҳамда бунинг учун мактабда барча зарур шароитлар яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter