Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимдан қўрқяпмиз, нимага қўрқяпмиз?

Кимдан қўрқяпмиз, нимага қўрқяпмиз?

Фото: «ЎзА»

Ҳассос Абдулла Қодирий таваллудига 125 йил тўлди. Бу сана кенг нишонланмоқда. Нашриётлар адибнинг кўпжилдлик асарларини янги алифбода чоп қилиб, ўқувчиларга тақдим этаяпти. Яна бошқа қанча тадбирлар ўтказилди, ўтказилмоқда. Эътиборлисики, миллиардер Алишер Усмоновнинг кўмагида «Ўткан кунлар» бадиий фильмининг тўлиқ вариантини тикланиб, қатор телеканаллар орқали томошабинларга ҳавола қилинди. Ҳаммаси яхши, ҳаммаси аъло!

Бироқ аксарият тадбирларда асл ҳақиқат четлаб ўтилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Абдулла Қодирий ўтган асрнинг 30-йилларида сталинизм даври қатағони қурбони бўлгани аҳён-аҳёнда айтиляпти. Бироқ ана шу «қатағон машинаси» ричагининг тезроқ айланишига «ҳисса қўшган» шахслар ҳақида очиқ-ошкора гапирилаётгани йўқ. Бу билан «ўзингдан чиққан балога, қайга борасан давога?» қабилида иш тутилаётгандек...

Ўтган асрнинг 80-йилларида  адибнинг фарзанди Ҳабибулла Қодирийнинг «Отам ҳақида», 90-йилларда эса ёзувчи Набижон Боқийнинг «Қатлнома» китоблари чоп этилган эди. Ушбу китобларда Абулла Қодирий, Усмон Носир каби талантларнинг йўқ қилинишига кимлар кўпроқ ҳисса қўшгани аниқ ҳужжатлар асосида исботлаб берилган...

Афсуски, ҳар икки китобга бугун қанчалик эҳтиёж бўлмасин, номаълум сабабларга кўра қайта нашр қилинмади. Бугун очиқлик ва шаффофлик ҳақида бонг урилаётган бир даврда ушбу китоблар қайта чоп қилиниши, ундаги тарихий ҳақиқатдан кенг китобхонлар оммаси хабардор бўлиши зарур.

Қодирий ҳазратларининг  жуворманг  қилинишида ўша пайтнинг таниқли адиблари қўли борлиги кўпларга сирмас. Бироқ уларнинг шахси борасидаги ҳақиқатлар улар яратган асарларга ҳеч қачон соя сололмайди. Чунки шахс бошқа, ижод бошқа нарса. Тарих эса тарихлиги қилиши, ўтмишдаги ҳеч нарса яширилиши керак эмас. Зероки, ёлғон билан соф эътиқодли авлодни тарбиялаб бўлмайди. Шу боисдан ҳам «Отам ҳақида» ва «Қатлнома» китобларини қайта нашр қилиш устида жиддий бош қотириш шарт!

Эрпўлат Бахт

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг