Киевда портлаш хавфи остида одамлар эвакуация қилинди
Киев полициясига номаълум шахслар томонидан иккита жой миналаштирилгани ҳақида хабар келиб тушди.
Аввалига савдо марказида мина борлиги айтилган, орадан бир соат ўтгач эса шаҳар марказидаги майдан Незалежности (Мустақиллик майдони) хавф остида экани хабар қилинган. Мутахассислар дарҳол айтилган жойларга етиб келишган ва савдо маркази ҳамда майдондан 1500 киши эвакуация қилинди.
Айни вақтда савдо маркази, майдон ва ён-атрофдаги жойлар текширувдан ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Украинада президентлик сайловининг иккинчи турига тайёргарлик давом этмоқда. Унда амалдаги президент Петр Порошенко ва актёр Владимир Зеленский кураш олиб боради.
6 апрел куни Киев — Переяслав-Хмельнийкий йўлида автомобил портлагани ва бир киши ҳалок бўлгани айтилган эди. Хабар қилинишича, машина соатига 150 километр соат тезлик билан кетаётган бўлган ва унинг ичидаги портловчи модда ишлаб кетган.
Ҳайдовчи дарҳол ҳалок бўлган, автомобил эса ҳаракатда давом этиб, дарахтга бориб урилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter