Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кеннедининг жияни АҚШ президентлигига номзодини қўйиш учун ариза топширди

Кеннедининг жияни АҚШ президентлигига номзодини қўйиш учун ариза топширди

АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, адвокат кичик Роберт Кеннеди президентлик сайловларида қатнашиш учун ариза берди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Роберт Кеннеди Демократик партиядан президентликка номзод бўлиш учун ариза берди. Бу маълумот адвокат идорасида тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Американинг энг машҳур сиёсатчиларидан бири Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда ўлдирилган. Президент кортежи Даллас кўчалари бўйлаб кетаётганида Кеннедига бир неча бор ўқ узилган. Кеннедининг укаси Роберт (кичик Роберт Кеннедининг отаси) ҳам таниқли америкалик сиёсатчи эди. 1968 йил 4 июнда Амбассадор меҳмонхонасида унга суиқасд уюштирилиб, икки кундан кейин у вафот этган.

АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Бу мамлакат тарихидаги 60-президентлик сайлови бўлиб, унда АҚШнинг 47-президенти сайланиши (агар ҳозирги 46-президент Жо Байден сайловда мағлуб бўлса) мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг