Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роберт Кеннеди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири бўлди

Роберт Кеннеди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири бўлди

Фото: ТАСС

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Кичик Роберт Кеннеди АҚШ сенати томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар берди.

Кеннедини ёқлаб 52 нафар сенатор овоз берди, қаршилар — 48 нафар.

Роберт Кеннедининг вазир бўлиши COVID-19 панедмияси билан боғлиқ барча қарорлар ҳамда синов-тажриба вакциналари билан мажбурий эмлаш сиёсати тафтиш қилинишини англатади.

«Американи яна соғломлаштирамиз» — Кеннедининг шиори ана шундай. Катта эҳтимол билан Кеннеди ишни соғлиқ учун зарарли тайёр емаклар, хусусан, чипсларга қарши курашишдан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Кеннеди АҚШ президентлиги учун курашда мустақил номзод сифатида қатнашган, кейинчалик Доналд Трамп жамоасига қўшилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг