Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампни фақат мен енга оламан — Роберт Кеннеди

Трампни фақат мен енга оламан — Роберт Кеннеди

Роберт Фрэнсис (Кичик) Кеннеди.

Фото: РБК

АҚШ президенти сайловида мустақил номзод сифатида қатнашаётган Роберт (Кичик) Кеннеди баёнот беришича, Республикачилар партияси номзоди Доналд Трампни фақат у енга олади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

«Доналд Трампни енгиши мумкин бўлган бошқа номзод йўқ. Бу сайловда ғалаба қозонишимга ишонаман», — деди Роберт Кеннеди.

Эслатиб ўтамиз, 21 июл куни Демократлар партияси номзоди Жо Байден президентлик учун курашишдан чиққанини расман эълон қилди.

Маълумот учун: Роберт Фрэнсис (Кичик) Кеннеди (1954 й. туғилган) — радиокомпания эгаси, активист ва адвокат (атроф-муҳит муҳофазасига ихтисослашган), президентлик учун мустақил номзод. Унинг отаси Роберт Фрэнсис Кеннеди — АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг укаси.

Қўшимча маълумот: унинг отаси Роберт Кеннеди (1925 й. туғилган) — Американинг таниқли сиёсий ва давлат арбоби. АҚШ бош прокурори (1961–1964), Ню-Йорк штатидан сенатор (1965–1968) бўлган. 1968 йилда АҚШ президентлиги учун курашган. Ўша йилнинг 5 июнида тарафдорлари қаршисида сўзлаётган пайтида террорчи ўқ узиб, унга оғир жароҳат етказади, 6 июн куни вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг