Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санъат Умаров 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Санъат Умаров 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Шу йилнинг июль ойида Каттақўрғон ИИБ вакили ўғирликликда гумонланган аёлни таҳқирлагани видеоси тарқалгани, кейинроқ унинг устидан жиноий иш қўзғатилгани ҳабар қилинганди. Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги мазкур воқеага муносабат билдириб,  Санъат Умаровни «нопок, тизимга тасодифан кириб қолган ходим» дея атаганди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди.

«Kun.uz»нинг хабар беришича, суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, С. Умаровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми «а», «з» бандларида ва 241-1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда (этишда) айбдор деб топди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 3 йил мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда (яъни, у озодликдан чиққанидан кейин 3 йил давомида давлат ишида ишлай олмайди), 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг