Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

санъат умаров 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

21/11/2018

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди.

Жазоланган фақат санъат умаров эмас! Каттақўрғон воқеаси юзасидан бир гуруҳ ходимлар ишдан олинди

14/07/2018

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида ижтимоий тармоқларда тарқалган «Самарқандлик терговчи ўғриликда шубҳаланган аёлни ечинтирди ва ҳақоратлади» деб номланган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирилиб, мазкур маълумот бўйича вазирлик томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги маълум қилинган эди.

санъат умаровга раҳмат!

06/07/2018

Панжаралар ортида бўй чўзган, деразасига қора тортилган, ертўлалари Алибобонинг ғорларидай сирли биноларда кечаётган жараёнлардан ҳаммамиз хабардор эдик. Андиша қилардик, далилимиз бўлмасди, айтиб исботлай олмасдик, ичимизга ютиб кетаверардик хуллас. Шу ўринда алоҳида таъкид — Санъат Умаровга «раҳмат»! У бугун ҳамманинг қарғишига қолиш ва бир умрлик тамғали бўлиш билан бирга ўзи ишлаб турган соҳанинг муаммоларини ҳам ошкор қилиб қўйди!

Биз билганимиз иккита воқеа, билмаганимиз қанча?

06/07/2018

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўз блогида интернет ва ижтимоий тармоқларни ларзага солган бугунги ва бир йил аввал Жасур Иброҳимов билан рўй берган воқеа ҳамда уларни боғлаб турувчи ҳолатлар ҳақида мулоҳаза юритди.

Таҳқирланган аёлнинг видеоси қандай қилиб интернетга чиқиб кетди?

05/07/2018

Ҳозир С.Умаров ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Каттақўрғонлик таҳқирланган аёл: «санъат умаровга даъвом йўқ»

05/07/2018

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу мавзу юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда. Мухбиримиз бироз аввал воқеа қаҳрамони — жабрланган аёл, каттақўрғонлик Н.Т. билан боғланиб, у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Унинг айтган сўзларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз.