Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каттақўрғонда юз берган воқеа «Муносабат» кўрсатувида муҳокама этилади

Каттақўрғонда юз берган воқеа «Муносабат» кўрсатувида муҳокама этилади

Бугун соат 18:00да «Ўзбекистон» телеканалининг «Муносабат» кўрсатуви тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Эътиборлиси, ушбу кўрсатувда сўнгги кунларда энг кўп муҳокама этилаётган мавзу — таҳқирланган каттақўрғонлик аёл воқеасига ҳам эътибор қаратилади.

Кўрсатув ижодкорларининг «Xabar.uz»га маълум қилишларича, унда ушбу воқеа, келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари тегишли давлат органлари вакиллари томонидан муҳокама этилади.

Айтиш керакки, бир неча кундан буён ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг аксарияти ушбу муаммони телевидение орқали кўтариш лозимлигини таъкидлаётган эди. ЎзМТРК раҳбарияти ана шу талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда мазкур қарорга келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг