Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси самарқандлик аёлга қандай ёрдам кўрсатди?

Хотин-қизлар қўмитаси самарқандлик аёлга қандай ёрдам кўрсатди?

Бугун, 8 июль куни ИИБ ходими томонидан таҳқирланган аёл билан учрашиш учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Самарқандга ташриф буюрди.

Республика Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари каттақўрғонлик аёлнинг оилавий шароити билан яна бир бор танишиб чиқди.

Аёлнинг руҳий ҳолати ўрганилди ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсиясига кўра унга лозим пайтда кўмак бериш учун психолог Шаҳноза Мамаюсупова бириктирилди.

Шунингдек, адвокат Азамат Ашурбоев Т.Н.га лозим пайтда маслаҳат беришга масъул этиб бириктирилди ва у тергов-суриштирув жараёнида ҳуқуқий ёрдам беради.

Бундан ташқари, патронаж ҳамшира Нилуфар Ҳайитова, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Инобат Эргашева унинг ҳолидан мунтазам равишда мураббий сифатида хабар олиб туради.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитасининг таклифини инобатга олиб, аёлга якка тартибдаги тадбиркор сифатида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида мактаб ўқув қуроллари ва канцелярия маҳсулотлари билан савдо қилиш учун кичик савдо дўкони ташкил қилиб берадиган бўлди.

Аёлнинг фарзандлари ҳудудда фаолият кўрсатаётган спортнинг каратэ тўгарагига жалб этилди.

Ҳудуддаги тадбиркорлар ва маҳалла фаолларининг ташаббуси билан аёлнинг уй-жойи таъмирланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг