Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оқдарё воқеаси» юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган

«Оқдарё воқеаси» юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги «Қум ота бува» фермер хўжалиги даласида бир аёлнинг қўллари қайирилиб, ерга юзтубан ёқизган ҳолда таҳқирлангани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz» порталига мазкур ҳолат юзасидан назорат ўрнатилганини маълум қилди:

«2018 йил 4 декабрда фуқаро Ф.У. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида «Қум ота бува» фермер хўжалиги раиси З.У.нинг укалари Б.У. ва И.У.лар «Қум ота бува» фермер хўжалиги дала майдонида уни ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказиб, қўлларини боғлаб қуйиб, ушбу ҳолатни ўзларининг қўл телефонига видео тасвирга туширишиб, ушбу тасвирни унга беришиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб келишаётганини билдирган ва уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб, аризасига CD-дискни илова қилган.

Ушбу CD-диск кўздан кечирилганида, ҳақиқатдан унда дала майдонида, қоронғу шароитида фуқаро Ф.У.ни бир нафар шахс унга жисмоний ва руҳий азоб бериб, ҳақоратлаб, қийнаётганлиги акс этгани маълум бўлган.

Ушбу тасвир муқаддам ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган пайтда тақдим қилинмаган ва унинг мавжудлиги хусусида ҳеч бир маълумот берилмаган.

Мазкур факт юзасидан вилоят прокуратураси томонидан тегишлича назорат ўрнатилди.

2018 йил 25 декабрдан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.У.нинг аризаси юзасидан ЖКнинг 110-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан Оқдарё туман маъмурий судининг 2018 йил 4 декабрдаги қарори асоссиз бўлганлиги сабабли, уни бекор қилиб, ишни қўшимча суриштирувга қайтариш борасида 2018 йил 26 декабрда Самарқанд вилоят маъмурий судининг кассация инстанцияси судлов ҳайъатига протест киритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган!», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг