Каттақўрғон шаҳрида жойлашган қабристон ёниб кетди
Кеча, 16 май куни соат 12:39 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида жойлашган «Халқ» қабристонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ФВБ хабар берди.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 12:45 да етиб борилган ва соат 13:20 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида қабристоннинг тахминан 1 гектар майдонида хас-хашак ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter