«Катта еттилик»: камбағал мамлакатларнинг қарзлари енгиллаштириладими?
Бугун, 25 сентябрь куни «Катта еттилик» (G7) мамлакатлари — Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, АҚШ, Канада ва Япония молия вазирлари иштирокида онлайн конференция ўтказилиши ҳақида «Reuters» хабар бермоқда.
Хабарга кўра, илғор мамлакатлар коронавирус пандемияси давридаги глобал иқтисодий вазиятни таҳлил қилишади. Хусусан, камбағал мамлакатлар қарз мажбуриятларини енгиллаштириш бўйича ташаббус муҳокама қилиниши кутилмоқда.
2020 йил апрелида G20 камбағал мамлакатларга ташқи суверен қарзларни тўлашни йил охирига қадар тўхтатиб туриш имконини берганди. Шу тариқа $20 млрд.дан зиёд эркин пулларни коронавирус пандемиясига қарши курашишга ишлатиш кўзда тутилганди.
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, жорий йилда жаҳон иқтисодиёти 5 фоизга пасайиши, аммо кейинги йилдан тикланиб, 5,4 фоизга ўсиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter