Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кашалотнинг қусуғи балиқчини миллионерга айлантирди

Кашалотнинг қусуғи балиқчини миллионерга айлантирди

Фото: «Funart.pro»

Ланьюй оролида яшовчи Ли исмли балиқчи соҳилда кашалотнинг қусуғини топиб олди. У 6 миллион янги Тайвань доллари ёки 210 минг АҚШ долларига баҳоланди, деб ёзади «Taiwan News» нашри.

Денгизчи хушбўй ҳид таратаётган 4 кило қора тошни март ойида топиб олгач, уни уйига олиб кетишга қарор қилган. Лининг дўсти топилмадан бир бўлагини Гаосюн миллий университетига топширишни маслаҳат берган. Биология фанлари доценти Ченг Ши-Ие 7 октябрь куни бу фавқулодда ноёб ва қимматбаҳо топилма кулранг анбар эканлигини тасдиқлади.

Олимнинг таъкидлашича, кулранг анбар кашалотларнинг ҳазм қилиш йўлида ҳосил бўлади. Уни кўпинча «кашалотнинг қусуғи» ёки «сузувчи олтин» деб аташади.

Анбар парфюмерия ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Нашрнинг ёзишича, унинг бир килоси 50 минг долларни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг