Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайван 2029 йилда «сунъий интеллект ороли»га айланиши кутиляпти

Тайван 2029 йилда «сунъий интеллект ороли»га айланиши кутиляпти

Иллюстратив фото

Тайван ҳукумати «Мустақил сунъий интеллект» дастурини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштирмоқда. Taipei Times газетаси ёзишича, мамлакатнинг хусусий ва давлат секторидаги компютерлари ишлаб чиқариш қувватини 2029 йилда 1 200 петафлопсга етказиш режалаштирилган.

Дастурдан мақсад — Тайванни «сунъий интеллект ороли»га айлантириш.

Турли маълумотларга кўра, Тайвандаги давлат компютерлари ҳисоблаш қуввати 19 петафлопсни ташкил этади, аммо хусусий сектордаги компютерлар ҳам қўшилса 103 петафлопсдан иборат рақам ҳосил бўлади. Айни шу жиҳатларлар Тайванни 2024 йил охирида жаҳонда 11-ўринга олиб чиқди. Топ-10 га эса АҚШ, Япония, Италия, Швейцария, Германия, Финляндия, ХХР, Франция, Испания ва Жанубий Корея кирган.

Тайван фан ва технологиялар миллий кенгаши (NSTC) 2025 йил бошида берган баёнотга кўра, давлат компютерлари умумий қувватини 2029 йилда 480 петафлопсга етказиш мўлжалланган. Газета хусусий секторни ҳам қўшганда, ўша йили мамлакатнинг компютерлари жами қуввати 1 200 петафлопсдан ошишига эътиборни қаратди.

Тайваннинг сунъий интеллект технологияли суперкомпютери 2025 йилнинг майида ишга туширилади. Орол ҳукумати суперкомпютерлар серверларини ва катта ахборот омборларини жойлаштириш учун маълумотларни ишловчи улкан марказ қуришни ҳам режалаштирган. NSTC маълумотига кўра, шу йил охирида маълумотларни ишловчи булутли марказ очилади, Тайнан шаҳридаги сунъий интеллект маълумотларини ишлаш ҳисоблаш маркази эса 2029 йилда очилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг