Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайван Хитой кемасини қўлга олди: вазият қандай ўзгаради?

Тайван Хитой кемасини қўлга олди: вазият қандай ўзгаради?

Тайван қирғоқ қўриқлаш хизмати Хитой экипажи бошқарган юк кемасини орол қирғоқлари яқинида сув ости алоқа кабелига зарар етказганликда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда Соҳил хавфсизлик хизмати хабарида айтилган.

Тайванни Пенгу ороллари (Пескадор ороллари деб ҳам аталади) билан боғловчи кабел бугун, 25 феврал куни эрталаб узилиб қолди.

Ороллар орасидаги алоқа узилмаган, чунки захира кабели автоматик равишда ишга туширилган. Бироқ қирғоқ қўриқлаш хизмати воқеани ўрганиб чиқди ва кабел узилган ҳудуддаги ягона кемани ҳибсга олди. Бу саккиз кишидан иборат экипажи фақат Хитой фуқароларидан иборат Того байроғи остида сузиб юрувчи Hong Tai 58 кемаси бўлиб чиқди. Тайван расмийларига кўра, кема Хитойга тегишли. Ҳозирда кема Тайнан портида жойлашган.

Соҳил Хавфсизлик хизмати ходимларининг таъкидлашича, кабелга етказилган зарар қўпорувчилик ҳаракати ёки бахтсиз ҳодиса эканлиги ҳақида ҳали якуний хулосага келинмаган. Бироқ, департамент вакилининг The New York Times газетасига айтишича, Соҳил қўриқлаш хизмати кеманинг қўпорувчилик актида иштирок этгани эҳтимолини истисно этмайди. Хитой томони Hong Tai билан содир бўлган воқеага ҳозирча изоҳ бермади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг