Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Касалмаслардан коронавирусдан даволанди, деб имзо олинаётгани инкор қилинди

Касалмаслардан коронавирусдан даволанди, деб имзо олинаётгани инкор қилинди

Фото: «Xabar.uz»

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков ижтимоий тармоқларда тарқалган карантинга олинган фуқароларга ҳеч қандай муолажа қилмасдан, кетаётганларида уларни коронавирусдан даволанди, деган ҳужжатларга қўл қўйдириб олишгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

— Карантинга жойлаштирилган фуқароларга уларнинг шикоятлари ва аҳволига қараб керакли муолажалар ўтказилган ва ҳозирда ҳам бу ишлар олиб борилмоқда.

Карантинга жойлаштирилганлар ҳали беморлар эмас, фақат вирус юқтиришда гумон қилинганлардир. Шунинг учун карантиндагиларга даволаш муолажалари ўтказилмайди.

Фақат қўшимча ҳамда ёндош касалликлари бор шахслар бундан мустасно, негаки бу каби шахсларга карантин зонасида ҳам тиббий ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, ёлғон маълумот тарқатганлик учун ҳам жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтмоқчимиз, —деди Нурмат Отабеков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг