Карантин тугаганлигини нишонлаётган аёл ҳалок бўлди
Туркияда карантин тугаганлигини нишонлаётган 31 ёшли аёл жардан тушиб кетди, деб ёзади «Mirror».
Анталияда гидлик қилувчи қозоғистонлик 31 ёшли Олеся Суспицина маҳаллий ҳукумат коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган айрим чекловларни бекор қилгандан сўнг шаршарага йўл олган. Аёл чиройли манзара олдида расмга тушишни ният қилганди. Навбатдаги фотосессия пайтида бирдан 35 метрдан баландликдан пастга тушиб кетган. Фожиа дугонасининг кўз ўнгида содир бўлди.
Маълум бўлишича, Олеся ҳимоя тўсиқларидан ошиб ўтган. Майсани босганда оёғи сирпаниб кетган ва жарга қулаган. Қутқарувчилар аёлнинг мурдасини сувдан чиқариб олишган. Полиция воқеани бахтсиз ҳодиса деб тан олган.
Суспицина ўз ватани, Қостанайда дафн этиладиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter