Капитолий ҳужумдан қўрқмай қўйди: деворлар бузиб ташланди
6 январь куни собиқ президент Дональд Трампнинг тарафдорлари томонидан бостириб кирилганидан кейин Капитолий атрофида ўрнатилган металл тўсиқлар бузиб ташланди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Икки метр баландликдаги қурилма 9 июль, жума куни олиб ташлана бошланган. Ишчилар тўсиқларнинг қисмларини боғлайдиган симларни кесиб ташлашган. Шундан сўнг бир кун ўтгач тўсиқнинг барча қисмлари олиб кетилган. Энди одамлар бемалол бинога яқинлашиши мумкин.
Парламент суд ижрочиси баёнотида таъкидланганидек, мавжуд таҳдидларни баҳолаш хавфсизлик чораларини сусайтирди, ҳужумдан қўрқишга ҳожат йўқ. Шу билан бирга, шароит тақозо этса, панжаралар тезда қайта ўрнатилиши кўзда тутилган. Шунга қарамай, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли бинога кириш чекланганлигича қолмоқда.
Трамп тарафдорлари Конгресс аъзолари Республикачилар партиясининг рақиби Жо Байден ғолиб чиққан сайлов натижаларини маъқуллаши керак бўлган пайтда Капитолийга бостириб киришди. Тўсатдан қилинган ҳужум туфайли йиғилишни тўхтатишга тўғри келди. Тўқнашувларда беш киши, шу жумладан, ҳужум иштирокчиси ва ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter