Каналга қулаган «Дамас» олиб чиқилди
![Каналга қулаган «Дамас» олиб чиқилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/720_460_95_3201927370.jpg)
Жорий йилнинг 20 июль куни соат 08:25 атрофида Жарқўрғон тумани «Ғур-ғур» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Амузанг» каналига фуқаро Т.А.га тегишли «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/27/720__KvqqSnBdh20vglwK0XkHCpaRyPyHmv41.jpg)
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқишган. Транспорт воситаси каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритилган ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашина сувдан олиб чиқилган. Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter