Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Калифорнияда оммавий қотиллик юз берди, етти киши ўлган

Калифорнияда оммавий қотиллик юз берди, етти киши ўлган

АҚШнинг Калифорния штатидаги Ҳалф Мун Бэй шаҳрида қўзиқорин етиштирувчи ферма ва юк ташувчи компанияда содир бўлган отишмада етти киши ҳалок бўлди. Бу Калифорнияда икки кун ичида содир бўлган иккинчи оммавий қотилликдир.

Шу фонда AҚШ президенти Жо Байден Конгрессни ҳужум қуролларини тақиқлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ҳалф Мун Бэй шаҳридаги отишмада гумонланувчи қўлга олинди - бу 67 ёшли Чжао Чанг Лидир. Хитойлик қишлоқ хўжалиги соҳаси ишчилари жиноят қурбони бўлди, деб хабар бермоқда NBC.

22 январ куни Монтерей шаҳрида Хитой Янги йилини нишонлаш чоғида ҳам хунрезлик юз берганди.  Дастлаб ўн киши ҳалок бўлгани, яна ўн киши яралангани хабар қилинган. 23 январ куни қурбонлардан яна бири вафот этди. Гумонланувчи ўлик ҳолда топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи 72 ёшли Ху Кан Тран ўз жонига қасд қилган.

Бундан ташқари, 23 январ куни Aйова штатида Де-Мойн шаҳридаги мактабда отишма юз берди. Икки мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, таълим муассасасининг бир ходими оғир аҳволда қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг