Қодиров АҚШ давлат котибини қотилликка буюртма беришда айблади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ давлат котиби Майк Помпеони афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдиришга буюртма берганликда айблади. Қоратанлининг ҳалок бўлиши оқибатида мамлакатда норозилик акциялари ва оммавий тартибсизликлар авж олди. Бу ҳақда сиёсатчи «Грозный» эфирида эълон қилди.
Қодировнинг сўзларига кўра, бу маълумотларни украиналик махсус хизмат ходимларидан олган. Унинг таъкидлашича, буюртма қотилликдан кўзланган мақсад АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг давлат раҳбари лавозими учун пойгада енгилиши бўлган.
Аввалроқ Чеченистонда Помпео бошчилик қилаётган давлат департаменти бош террорчилик ташкилоти деб эълон қилинди. Республика раҳбари ва унинг оиласи АҚШ қора рўйхатига киритилгандан сўнг мусулмонлар диний идораси шундай баёнот билан чиқди. Мусулмонлар диний идорасининг фикрича, бу чора бутун чечен халқига қарши қаратилган.
20 июль куни Помпео Қодировни республикада инсон ҳуқуқларининг бузилишида айблади. АҚШ давлат котиби Чеченистон раҳбарига нисбатан чекловлар жорий этилганини эълон қилди — жумладан, унинг мамлакат ҳудудига кириши тақиқланади.
Флойд полициянинг қўпол ҳибсга олиши натижасида вафот этган. Шундан сўнг АҚШда тартибсизликлар авж олди: полиция шафқатсизликларига қарши Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Денвер, Нью-Йорк, Индианаполис, Бостон ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter