Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ раҳбари янги ва ўта хавфли вирус пайдо бўлишидан огоҳлантирди

ЖССТ раҳбари янги ва ўта хавфли вирус пайдо бўлишидан огоҳлантирди

Келажакда Ер юзида инсоният учун хавфли вирус пайдо бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай вирус тарқалишини «биология нуқтаи назаридан инкор этиб бўлмайди». ЖССТ раҳбари жаҳон ҳамжамияти ҳозирги пандемиядан сабоқ олиб, кейинги пандемияга тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлаган.

Гебрейесус, шунингдек, «юқори даражадаги таҳдидларга» қарши курашиш учун «олий даражадаги сиёсий иштирок» зарурлигини таъкидлаган. Шу муносабат билан у G20 иштирокчиларини пандемияга тайёргарлик ва унга қарши чоралар кўриш бўйича юридик жиҳатдан мажбурий бўлган халқаро шартномани тузишни қўллаб-қувватлашга чақирган.

Тегишли қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг ноябр ойида бўлиб ўтадиган махсус сессиясида қабул қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг