Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жондордаги боғча авария ҳолатида ҳам болаларни қабул қилмоқда

Жондордаги боғча авария ҳолатида ҳам болаларни қабул қилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Бухоро вилояти, Жондор туманидаги 25-МТМ биноси авария ҳолатига келиб қолган. Лекин боғча шу аҳволда ҳам болаларни қабул қилмоқда. Бу ҳақда «Хabar.uz»га Бухоро вилоят ИҲҲҚЖ бирлашмаси, матбуот ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори мутахассиси Учқун Турсунов маълум қилди. 

Турсуновнинг айтишича, республика ва маҳаллий ОАВлардаги танқидлардан сўнг бинода қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган, лекин боғча барибир тўлиқ иш ҳолатида эмас, деворларда ёриқлар мавжуд. 

«Бу ҳолат фақатгина Бухоро вилоят ИҲҲҚЖ бирлашмаси ёки Жондор туман ИҲҲҚЖ билан ҳал этиладиган муаммо эмас. Туман электр тармоқлари, «Ғарбгаз УКнинг Жондор туман бўлими, туман СЭНМ бўлимлари билан келишган ҳолда муассасада ҳолатни яхшилашга қарор қилинди» дейди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг