Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жондорда ток уриши оқибатида вафот этганлар яқин қариндош экани аниқланди

Жондорда ток уриши оқибатида вафот этганлар яқин қариндош экани аниқланди

Бухоро вилояти, Жондор туманида ток уриши натижасида вафот этганлар  ака-уканинг фарзандлари экани аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Жондор туманидаги Баҳороистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Туроб Иззатов маълум қилди.

Ҳолатга кўра, жорий йилнинг 7 октябрь куни Жондор туманидаги Баҳористон маҳалласи фуқароси С.Н.нинг хонадонида янги ҳовли-жой тиклаш мақсадида яқин қариндошлари ҳашарга келишган.

Уй томларини сувоқлаш учун темир нарвонга кўтарилишган хонадон эгасининг жиянлари — 30 ёшли М.Р. (С.Н.нинг укасининг ўғли) ҳамда 34 ёшли Ш.Р. (С.Н.нинг акасининг ўғли)лар эҳтиётсизлик оқибатида катта кучланишли электр энергияси симига тегиб кетишган.

Ток ҳар иккисини ҳам бир вақтнинг ўзида кучли зарб билан ерга улоқтириб юборган. Худди шу пайтда уларнинг яқин қариндошлари Ш.Н. ҳамда О.К.лар ҳам пастда ишлашаётган бўлишган. Улар ҳам юқори кучланишли электр токи уриши оқибатида зиён кўришган.

«М.Р. ҳамда Ш.Р.лар воқеа жойида вафот этишган. Ҳар бирининг уч нафардан фарзанди бор. Ш.Н. ҳамда О.К.ларни зудлик билан туман марказий шифохонасига олиб кетишган. Айни пайтда улар тиббий муолажалар олиб, оёққа туришган. Фуқаро С.Н. эса жиянларининг таъзия харажатларини қопламоқда. Бутун бошли бир оилага келган аянчли ҳолат ҳаммани қайғуга солмоқда», — деди маҳалла раиси.

Ҳолат юзасидан Жондор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга қонунда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг