Жо Байден 22 февраль куни Польшага ташриф буюради
АҚШ президенти Жо Байден 20-22 февраль кунлари Польшага ташриф буюради, деб хабар берди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер.
Жан-Пернинн айтишича, сафар давомида Америка етакчиси Польша раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш ва НАТОни мустаҳкамлаш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Байден Вашингтоннинг альянсни сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлаш учун Бухарестда тўққизлик давлати раҳбарлари билан учрашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter