Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги аянчли ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди

Жиззахдаги аянчли ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди

Фото:«Tergov.uz»

9 сентябрь куни Шароф Рашидов туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлида «Lacetti» русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир «Lacetti» русумли автомашинанинг чап ён томонига  урилган.

Шундан сўнг йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Kia» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Бирламчи маълумотларга кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган «Lacetti» автомашинасида ёнғин келиб чиққан, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойда вафот этган, қолган 3 нафар йўловчилар тиббий муассасасига ётқизилган. Иккинчи «Lacetti» русумли автомашина йўл четида ағдарилиб кетган, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган «Kia» юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг