Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда юк машинаси темир йўл кўпригини шикастлади

Жиззахда юк машинаси темир йўл кўпригини шикастлади

Жиззах шаҳри ва Зомин тумани ўртасида, «Жиззах – Сайхун» участкасининг 3597-километрида жойлашган темир йўл кўпригига унинг остидан ўтаётган «HOWO» маркали юк машинаси томонидан шикаст етказилган.

Айни пайтда вазиятни ўрганиш ва ҳал қилиш учун махсус хизматлар ва масъул шахслар воқеа жойига юборилган. Хавфсизлик ва тиклаш ишлари учун эса ушбу темир йўл кўприги бир муддат ёпилди.

Ҳозирги вақтда барча тиклаш-таъмирлаш ишлари якунланиб, поездлар ушбу йўналишда ўз ҳаракатларини тиклаган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ барча йўл ҳаракати қатнашчиларини, айниқса, темир йўл кўприклари ва ўтиш жойлари яқинида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун қоидалар ва чекловларга риоя қилишга чақирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг