Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда халқ таълими раҳбарларининг ярми ишдан олиниши мумкин

Жиззахда халқ таълими раҳбарларининг ярми ишдан олиниши мумкин

Жиззах вилоятида 29 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилди, деб хабар бермоқда ХТВ.

Баҳолаш натижаларига кўра, 13 нафар (44,8 фоиз) ходим баҳолаш жараёнидан ўта олмади, қолганининг натижаси ижобий бўлган.

Аввалроқ Тошкент ва Сирдарё вилоятида ўтказилган баҳолаш жараёни натижалари ҳақида хабар берилганди.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлимларнинг бўш қолган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Баҳолаш натижалари салбий бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос бошқа лавозимлар таклиф қилинади.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Самарқанд вилоятида ўтказилди, унинг натижалари кейинроқ элон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг