Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда Марказий Осиёда ягона қўшма корхона фойдаланишга топширилди

Жиззахда Марказий Осиёда ягона қўшма корхона фойдаланишга топширилди

Янги корхонанинг очилиш маросими

Фото: «Jizzax.uz»

2017 йил 20 декабр куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида йирик лойиҳалардан бири, Марказий Осиёда ягона бўлган Буюк Британиянинг «Leigh Barrier LLP» компанияси билан қўшма корхона сифатида «Mega invest industrial» шаклидаги масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.

Қўшма корхонанинг очилиш маросимида чет эллик ҳамкорлар, вилоят ва туман ҳокимлиги, кенг жамоатчик вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Худайбердиев кириш сўзиб билан очиб берди. Шунданг сўнг, тадбир иштирокчиларига корхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Қўшма корхона «RB Engineering» Россия Федерациясининг муҳандислари томонидан қурилди, қурилиш ишлари 2016 йилнинг феврал ойида бошланиб, жорий йилнинг декабр ойида тўлиқ якунланди. Қурилиш-монтаж ишлари учун корхона томонидан 8,4 минг АҚШ долларида маблағ сарфланди. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан 13,0 млн. АҚШ долларида кредит маблағлари ажратилиб, Россия, Туркия, Германия ва Австрия сингари давлатлардан асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги «2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш тўғрисида»ги қарори имзоланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг