Жиззахда 11-синф ўқувчиси бедарак йўқолди
Жиззахда мактаб имтиҳонига бораман деб чиқиб кетган қиз уйига қайтиб келмади.
Пахтакор тумани Олтинкўл МФЙ Эргаш Жуманбулбул кўчасида яшовчи 2007 йилнинг 6 июль куни туғилган, тумандаги 4-сонли ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мусурмонова Чарос Камол қизи жорий йилнинг 29 май куни соат 07:30 ларда яшаш уйидан мактабга имтиҳонга бораман деб чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Ушбу бедарак йўқолган Мусурмонова Чарос Камол қизини кўрганлардан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг 102 тизимига ёки, 72-353-13-56, 72-353-12-02, 99-556-60-76, 94-392-00-02 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари ёки яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришлари сўралади.
Бедарак йўқолган шахс ҳақида маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланади ва пул мукофотига эга бўлади, — дейилади Жиззах ИИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter