Жиззах ва Сирдарёда «камбағалликни тугатиш»га масъул икки мансабдор жиноят устида ушланди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқармаларининг икки нафар мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вазирликнинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам айрим мансабдорлар пора олиш вақтида қўлга олингани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter