Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жигар касалликларида ёрдам берувчи маҳсулот номи айтилди

Жигар касалликларида ёрдам берувчи маҳсулот номи айтилди

Диетолог Нурия Дианова творог жигар касалликларига ёрдам бериши ва унинг ишлашини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Мутахассис Sputnik радиосига берган интервюсида бунинг учун кунига камида 50 грамм творог истеъмол қилиш етарли эканлигини таъкидлади.

Дианованинг таъкидлашича, ушбу сут маҳсулоти таркибида метионин мавжуд.

«Бу аминокислота жигарга, ҳар қандай жигар касаллигига яхши таъсир кўрсатади», дейди мутахассис.

Унинг қўшимча қилишича, метионин ҳам жигардаги ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради, творог эса жигар ҳужайраларининг метаболизмини яхшилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг