Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратонга олиб келиши мумкин: жигардаги ёғлар нега хавфли?

Саратонга олиб келиши мумкин: жигардаги ёғлар нега хавфли?

Гастроэнтеролог Елена Якушева жигар атрофидаги ёғлардан қандай қутулиш ҳақида гапирди, деб ёзади aif.ru.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу органда ёғ захираларининг пайдо бўлиши асосан эътибордан четда қолади. Бу одамнинг соғлиғига жиддий зарар этказиши мумкин, чунки жигар атрофидаги ёғлар органнинг ишлашини қийинлаштиради ва цироз ёки саратонга олиб келиши мумкин.

«Бундай омиллар жигар ҳужайралари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, уларнинг барча функцияларини тўлиқ бажаришига тўсқинлик қилади», деди шифокор.

Якушеванинг сўзларига кўра, жигар атрофидаги ортиқча ёғларга қарши курашда иккита ҳаракат ёрдам бериши мумкин. Аввало, сиз ўз турмуш тарзингизга кўпроқ пиёда юришни қўшиб, лифт ўрнига зинапояга чиқишингиз ёки оддийгина уйни тозалашингиз керак. Шунингдек, сиз диетангизни қайта кўриб чиқишингиз керак. Унда мева, сабзавот ва донли маҳсулотлар бўлиши керак.

Бундан ташқари, дори терапияси муаммони ҳал қилишга ёрдам беради, аммо у фақат мутахассис томонидан белгиланиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг