Жepap Дeпapдьe Туркия фуқароси бўлмоқчи
Таниқли француз актёри Жepap Дeпapдьe турк матбуотига берган интервьюсида ушбу мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиш ва Туркия фуқаролигини қабул қилиш ниятини билдирди. Бу ҳақда «Bild» ёзмоқда.
Айни пайтда 69 ёшни қоралаган Депардье тиниб-тинчимайдиганлар хилидан. Яқингинада у 70 йиллигини нишонлаган Шимолий Кореяга бориб ҳарбий парадда қатнашганди.
Айримлар актёрнинг кескин қарорлар чиқаришига унинг ичкиликбозликка муккасидан кетаётгани сабаб дейишмоқда.
Маълумки, кўп йиллар Жерар Депардье ва Россия президенти Владимир Путиннинг ораси қалин эди, ҳатто Депардье рус фуқаросига ҳам айланганди.
Ўшанда у француз матбуотига шундай деганди:
«Паспортим русларники, аммо қалбан французман».
Дарвоқе, пенсияга чиққанидан сўнг ғалати қилиқлар чиқараётган ёлғиз Дeпapдьe эмас.
Масалан, америкалик бacкeтбoлчи Дeнниc Poдмaн КХДР етакчиси Ким Чен Инни дўстим деганди. Россияга серқатнов бўлиб қолган Ҳолливуд актёри Cтивeн Cигaлга эса Путин РФ ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили унвонини берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter