Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Женнифер Лопеснинг қаллиғи ярим миллион долларини ўғирлатиб қўйди

Женнифер Лопеснинг қаллиғи ярим миллион долларини ўғирлатиб қўйди

Алекс Родригес.

Фото: «San Francisco Chronicle»

Поп-хонанда Женнифер Лопеснинг қаллиғи сифатида танилган, собиқ бейсболчи Алекс Родригесни Сан-Францискода тунаб кетишди, деб хабар берди «San Francisco Chronicle».

Алекснинг пули, электроникаси ва қимматбаҳо буюмлари йўқолган. Етказилган зарар тахминан 500 минг долларга баҳоланмоқда.

Фото: «San Francisco Chronicle»
Фото: «San Francisco Chronicle»

Жиноятчилар спортчининг машинасидан фотоаппарат, ноутбук, турли тақинчоқлар ва сумкани олиб қочишган. Родригеснинг вакили «етказилган молиявий зарар бўрттириб юборилган»ини маълум қилмоқда.

«Мен ўзим учун қадрли нарсаларимдан айрилганимдан кўпроқ хафаман, — деди Родригес «People» журналига берган интервьюсида.

Америкадаги қатор оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, ўғирлик вақтида Родригес ресторанда дўстлари даврасида кечки овқатни тановул қилаётган, автомобиль эса ижарага олинган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг