Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазирама қайтадими? «Ўзгидромет» бугунги маълумотни эълон қилди

Жазирама қайтадими? «Ўзгидромет» бугунги маълумотни эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Июл ойининг сўнгги, 31-куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти берилди. 

Кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент, вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37°, жанубда баъзи жойларда 39° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг