Жазирама иссиқ чекинмоқда — Ўзгидромет

Республика ҳудудига Эроннинг тропик ҳавоси кириб келиши натижасида ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво кузатилди.
11 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 12-13 июл кунлари қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача, Қизилқум чўлининг ғарбида баъзи жойларда 46 даражагача кўтарилди.
Кучли иссиқ давр узоқ давом этмади. 13 июл кунидан бошлаб республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келишни бошлади ва ушбу ҳудуд бўйича ҳарорат 5-7 даражага пасайди.
Бугун Кавказдан кириб келаётган ҳаво республика ҳудуди бўйича ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 35-39 даражани ташкил этади, энг чекка жанубда 41-44 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 33-38 даража атрофида бўлади, фақат баъзи жойларда 39-40 даражага етади.
14-16 июл кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: 14-16 июл кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 14 июл кечга томон ва 15 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter